1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдаги Ўрикзор бозорида оммавий муштлашув юз берди

Можаро йўл ҳаракати сабабли келиб чиққан бўлиб, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентдаги Ўрикзор бозорида оммавий муштлашув юз берди

 

 


Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги Ўрикзор бозорида бир гуруҳ эркаклар ўртасида муштлашув содир бўлди. Ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, воқеа “Юсуф Саккокий” маҳалласида жойлашган бозор ҳудудида юз берган. Дастлабки суриштирувларга кўра, ҳайдовчи ва фуқаролар ўртасида йўл ҳаракати жараёнида келиб чиққан тортишув жанжалга айланиб кетган.

 

Текширув давомида томонлар бир-бирига нисбатан куч ишлатгани, воқеа вақтида темир жисмлар ва тошлардан фойдаланилгани аниқланган. Оқибатда айрим иштирокчилар тан жароҳати олган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва барча иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинди.

 

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларни жамоат жойларида тартиб-қоидаларга риоя қилишга ҳамда низоларни зўравонлик йўли билан ҳал қилмасликка чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика