Бугун, 10 март куни соат 01:20 да Юнусобод тумани Матбуотчилар кўчасида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 01:24 да етиб бориб, ёнғин соат 01:35 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.


