1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

"Новза" метро бекати яқинидаги савдо мажмуасининг том қисми ёниб, бинонинг тахминан 800 квадрат метр майдонига зарар етган.

Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

 

 

Тошкент шаҳридаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, воқеа 11 февраль куни «Новза» метро бекати яқинидаги савдо мажмуасининг том қисмида юз берган. Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб бориб, бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган. Ёнғин соат 18:19 да тўлиқ ўчирилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

 

Ёнғиндан тахминан 800 квадрат метр майдон зарар кўрган. Ёнғинни ўчиришга 12 та асосий ва 4 та махсус техника ҳамда 6 та сув ташувчи техника жалб этилган.

 

Шу билан бирга, 31 январь куни пойтахтнинг Яшнобод туманидаги «Авиатор» савдо мажмуасида ҳам ёнғин содир бўлган ва ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган эди.

 

Ҳозирда Тошкентдаги ёнғин юзасидан Жиноят кодексининг 192-11 ва 259-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Қидирув ва тергов ишлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика