1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тошкентдаги шифохонада эркак ва икки аёл муштлашиб кетди

Бунга ўзаро навбат талашиш сабаб бўлган.

Тошкентдаги шифохонада эркак ва икки аёл муштлашиб кетди

 

Кеча ижтиомий тармоқларда шифохонада аёллар ва эркак ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 май куни тахминан соат 20:30 ларда Юнусобод туманида жойлашган хусусий клиникалардан бирида 1992 йилда туғилган аёл Й.Л. ва синглиси 1996 йилда туғилган Й.Х. шифокор кўригига навбатсиз кириб кетган.

 

Бундан норози бўлган навбатда турган 1993 йилда туғилган эркак М.С. эътироз билдирган. Натижада, улар ўртасида ўзаро жанжал чиққан.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) аломати билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика