1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдаги трансформаторларнинг 37 фоизи 40 йилдан бери ишлаётгани маълум қилинди

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Тошкентдаги трансформаторларнинг 37 фоизи 40 йилдан бери ишлаётгани маълум қилинди

 

Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоқларининг қарийб чорак қисми ва юқори кучланишли подстанциялардаги трансформаторларнинг 37 фоиздан ортиғи 40 йилдан зиёд вақтдан буён ишлаб келмоқда. Бу ҳақда Daryo ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда Тошкент шаҳрининг энергия таъминоти тизимига 152 та трансформатордан иборат 82 та подстанция киради. 

 

Шунингдек, тўрт мингтадан кўп электр таъминоти корхонаси ва уч мингдан ортиқ истеъмолчилар балансидаги трансформатор пунктлари ҳамда қарийб 8,5 минг километр узунликдаги электр тармоқларини ҳам ўз ичига олади.

 

Подстанциялардаги 56 та трансформатор ва 1 минг 883 километр узунликдаги электр узатиш линиялари 40 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб турибди. Подстанциялардаги трансформаторларнинг 36 фоиз ҳамда электр узатиш тармоқларининг 24 фоизи 25 йилдан 40 йилгача бўлган даврда эксплуатация қилинмоқда, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика