1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди

Бу ҳақда ФВБ маълум қилди.

Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди

 

Ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Миробод туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан шаҳар ФВБ маълумот берди.

 

Хабарда келтирилишича, 2023 йилнинг 19 июль куни соат 23:52 да Миробод тумани “Заминобод” МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин бўлаётганлиги бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

 

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув техникалари зудлик билан этиб бориб, ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида 100-150 кв.м уйнинг том ва ички қисми ёниб зарарланган.

 

Ёнғин натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика