Бугун, 12 август куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 11:57 да Бектемир тумани «Абай» МФЙ Роҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 12:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:12 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг уй-жиҳозлар ва 20 квадрат метр майдонда ички қисми зарарланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.


