1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдаги ЙТҲда Lacetti иккига бўлиниб кетди

Сергели туманида содир бўлган автоҳалокатда ҳайдовчи ва пиёдага тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкентдаги ЙТҲда Lacetti иккига бўлиниб кетди

 

Тошкент шаҳри Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti автомобили иккига бўлиниб кетди. Ҳолат акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унда Lacetti автомобили жиддий шикастлангани, Leapmotor C16 эса олд қисмидан катта зарар кўргани кўринади.

 

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизматига кўра, ҳодиса 15 февраль куни соат 09:00 атрофида Қипчоқ ва Қурувчилар кўчалари чорраҳасида содир бўлган.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ҳамда бекатда турган бир нафар пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил декабрь ойида Тошкентда Hongqi ва BYD автомобиллари тўқнашуви натижасида улардан бири иккига бўлиниб кетган эди. Шунингдек, ноябрь ойида Фарғона вилояти Бағдод туманида Nexia билан тўқнашган “Moskvich” ҳам иккига ажралиб кетган, ҳар иккала ҳолатда ҳайдовчилар енгил тан жароҳати олган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика