1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдан Анқарага парвозлар йўлга қўйилмоқда

Рейслар ҳафтасига бир маротаба амалга оширилади.

Тошкентдан Анқарага парвозлар йўлга қўйилмоқда

 

Uzbekistan airways Тошкентдан Анқарага парвозларни йўлга қўяди.  Бу ҳақда авиакомпания расмий сайтида хабар қилинди.

 

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 15–16 июнь кунлари Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган икки давлат авиация маъмуриятларининг маслаҳатлашувларида қатор келишувларга эришилган эди.

 

Хусусан, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш ва янги йўналишлар очиш бўйича эришилган келишувга асосан Uzbekistan airways  авиакомпанияси Тошкент – Анқара – Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўяди.

 

Авиакомпания қишки мавсумда ушбу йўналишда ҳафтасига бир маротаба мунтазам парвозларни амалга оширади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика