1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади

Натижада манзилга етиб бориш вақти 7 соатгача қисқаради.

Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади

 

Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтди.

 

Элликқалъа, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари туризмга ихтисослаштирилади. Тўрткўл, Беруний, Амударё, Хўжайли, Қонликўл, Қўнғиротда йўл-савдо инфратузилмаси кенгайтирилади.

 

Шунингдек, Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиб, йўловчиларнинг манзилга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради.  Бунинг учун, узунлиги 465 километр бўлган “Бухоро-Урганч-Хива” ва узунлиги 196 километр бўлган “Мискин-Нукус” темир йўл линиялари электрлаштирилади. Бу лойиҳага 460 миллион доллар йўналтирилади.

 

Ушбу линия ишга туширилгач, “Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива” анъанавий туристик занжирига Қорақалпоғистон ҳам қўшилади. Натижада хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг мамлакатда 4-5 кунгача бўлишини таъминлаш, туристик хизматлар экспортини 100 миллион долларга етказиш имконияти яратилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика