1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Тошкентга учаётган самолёт қушлар билан тўқнашиб кетди

Шундан сўнг ҳаво кемаси аэропортга қайтишга мажбур бўлган.

Тошкентга учаётган самолёт қушлар билан тўқнашиб кетди

Иркутскдан Тошкентга учаётган “Ural Airlines” самолёти қушлар тўдаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақида Шарқий Сибир транспорт прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

 

Департамент маълумотларига кўра, ҳодиса Иркутск аэропортида маҳаллий вақт билан соат 07:40 да самолёт учиш-қўниш йўлагида парвоз қилиш вақтида содир бўлган.

 

Самолёт двигателига қушлардан бири кириб қолгани сабабли ҳаво кемаси аэропортга қайтишга мажбур бўлган.

 

Самолёт бортида олти нафар экипаж аъзоси ва 91 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриддан Парижга учаётган Ибериа самолёти калхат билан тўқнашиб кетганидан сўнг, учиш аэропортига шошилинч қайтгани хабар қилинганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика