Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели, Олмазор ва Миробод туманлари ҳудудларига 2 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" хабар берди.
Сергели тумани (соат 11:00 дан 17:00 гача) "Бунёдкор" ва "Янги Бунёдкор" МФЙлари:
-
аҳоли истеъмолчилари сони — 23 та кўп қаватли уйлардаги 2328 та хонадон;
-
улгуржи истеъмолчилар сони — 6 та.
Олмазор тумани (соат 10:00 дан 17:30 гача) "Янги Себзор" МФЙ:
-
аҳоли истеъмолчилари сони — кўп қаватли уйдаги 108 та хонадон;
-
улгуржи истеъмолчилар сони — 2 та.
Миробод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача) "Оқ уй" МФЙ Эски отчопар кўчаси:
-
аҳоли истеъмолчилари сони — 42 та хонадон.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.


