1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентнинг марказий кўчалари 5 кунга ёпилади

Пойтахтда Тошкент Гуллари Фестивали бўлиб ўтади.

Тошкентнинг марказий кўчалари 5 кунга ёпилади

Экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш ва “яшил иқтисодиёт” тамойилларини тарғиб этиш мақсадида пойтахтда Тошкент Гуллари Фестивали бўлиб ўтади. Фестивалнинг асосий тадбирлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил қилинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

 

Гуллар Фестивали муносабати билан 29 апрелдан 3 майгача қуйидаги ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади:

 

— Зарафшон кўчасининг “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

 

— Истиқлол кўчасининг А.Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;

 

— Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.

 

Кўрсатилган давр ичида муқобил йўллардан фойдаланишингизни тавсия қилинади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика