1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Тўтиқуш қотилни аниқлашга ёрдам берди

Унинг гувоҳлиги туфайли жиноятчилар қўлга олинди.

Тўтиқуш қотилни аниқлашга ёрдам берди

 

Ҳиндистонда суд қотилликдан тўққиз йил ўтиб, тўтиқушнинг кўрсатмаси асосида икки эркакни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

 

Жиноят 2014 йилда Агра шаҳрида содир этилган. Маҳаллий газетанинг бош муҳаррири Вижай Шарма ўғли ва қизи билан қўшни шаҳарга тўйга борди, хотини уйда қолди. Қайтиб келгач, уй талон-тарож қилинганини, хотини ва итини ўлдирганини кўрди. Шу воқеадан кейин уйдаги тўтиқуш овқат ейишдан бош торта бошлади, шу сабабли Вижай Шарма қуш қотилликка гувоҳ бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлай бошлади.

 

 Эркак қушнинг олдида турли исмларни айтишни бошлади. У жияни Ашунинг исмини айтганида, қуш бақириб, қафасда айлана бошлаган. Тўтиқушнинг худди шундай муносабати полиция томонидан кузатилган ва тез орада гумонланувчини қўлга олинган.

 

Вижай Шарманинг жияни дўсти билан бирга қотилликни содир этганини тан олди. Жабрланувчининг қизи Ашу уларнинг уйига тез-тез келиб туришини ва уйда заргарлик буюмлари ҳамда  нақд пуллар қаерда сақланаётганини билишини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика