1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Товуқ қариянинг “қотили”га айланди

Ҳодиса Ирландияда содир бўлган.

Товуқ қариянинг “қотили”га айланди

 

Ирландияда тажовузкор товуқ Баллинаслоу шаҳридаги кекса эркакнинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда The Sun хабар берди

 

Жаспер Крауснинг яраланганини қўшниси кўриб қолган. У эркакнинг қизига телефон қилган, шунингдек, “Тез ёрдам” бригадасини чақирган. Отасининг ёнига келган қиз уй полида қон изларини кўради. У товуқхонага борган.

 

Краус бехуш ҳолда топилган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга уринган бўлса-да, бемор олинган жароҳатлар натижасида вафот этди.

 

Марҳумнинг қизи кейинчалик товуқларнинг бирида қон изларини кўради. У паррандани отасининг ўлимига сабабчи деб ҳисоблайди ва якунда ҳақ бўлиб чиқади. Товуқ Краусни панжаси билан тирнаган. Оқибатда эркак кўп миқдорда қон йўқотган.

 

Марҳумнинг саломатлиги заиф бўлган, у саратон ва буйрак касаллигидан азият чеккан. Унинг ўлимига аритмия сабаб бўлгани аниқланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика