1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Toyota” Америкада аккумулятор заводини қурди

Бунинг учун 14 миллиард доллар сармоя киритди.

“Toyota” Америкада аккумулятор заводини қурди

“Toyota” Япониядан ташқарида биринчи ўзининг аккумулятор заводини қурди ва лойиҳага қарийб 14 миллиард доллар сармоя киритди.

 

Шимолий Каролинадаги иншоот аллақачон ишга тайёр – Шимолий Америкада сотиладиган “Toyota” ва “Lexus” электромобиллари учун аккумуляторлар апрель ойидан жўнатила бошлайди.

 

Заводда 14 та ишлаб чиқариш линияси мавжуд: улардан 10 таси электр транспорт воситалари ва плагин-гибридлар (PHEV) учун аккумулятор модулларини, яна 4 таси эса ўз-ўзидан қувватланадиган гибридлар учун аккумулятор модулларини ишлаб чиқаради. 2030 йилга келиб Тоёта ишлаб чиқаришни йилига 30 гигаватт-соатгача оширишни режалаштирмоқда, бу эса 70 кВт/соат аккумуляторли 400 мингдан ортиқ электромобил учун етарли.

 

Жараённи тезлаштириш учун “Toyota” Шимолий Каролинадаги заводга 10 миллиард доллар сармоя киритди ва Кентукки штатининг Жоржтаун шаҳридаги ишлаб чиқариш майдончасини кенгайтирмоқда. Гарчи, сўнгги маълумотларга кўра, унинг ишга туширилиши 2026 йилгача қолдирилиши мумкин.

 

Комила Одилова тайёрлади

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика