1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Тойота тизимдаги носозликдан сўнг ишлаб чиқаришни қайта тиклади

Компания бир кун аввал тўсатдан Япониядаги барча 14 заводида ишлаб чиқаришни тўхтатган эди.

Тойота тизимдаги носозликдан сўнг ишлаб чиқаришни қайта тиклади

Бунга корхоналарнинг бутловчи қисмлар билан боғлиқ тизимдаги носозлиги сабаб бўлган. Тергов ишлари давом этмоқда, деб хабар берди Reuters.

Тойота эҳтиёт қисмларни “ўз вақтида етказиб бериш” тартибини ёқлайди. Бу тўғридан-тўғри заводларда инвентаризацияни камайтиради, борди-ю бирон носозлик юзага келса, улар автоном ишлаш қобилиятини йўқотади. Айнан шу нарса кеча содир бўлган.

Дастлабки тергов шуни кўрсатдики, бу хакерлик ҳужуми бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Бироқ, бир йил олдин, компания бу тажрибани бошидан ўтказган. Кейин захира тизими ёрдамида иш тезда тикланганди.

Эҳтимол, эртага ишлаб чиқариш бошланади. Тахминларга кўра, Япония Тойота умумий ишлаб чиқаришининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Шу сабабли, ҳатто бир кун ишламай қолиши ҳам умумий натижаларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Январь-июнь ойларида япон автогиганти ишлаб чиқаришни 29 фоизга ошириб, асосан ярим ўтказгичлар тақчиллигини бартараф этганди. Иккинчи чоракда компания бу кўрсаткич бўйича Volkswagen’ни ортда қолдириб, рекорд даражадаги фойда кўрсатди. Ишлаб чиқарилган автомобилларнинг учдан биридан кўпроғи электр транспорт воситалари ва гибридлар бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика