Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари президент Доналд Трамп маъмуриятига қарши АҚШнинг 75 мамлакат фуқароларига виза тақиқи бўйича судга мурожаат қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Тергов ташаббускорлари АҚШ Давлат департаменти ва унинг директори Марко Рубиони мигрантларнинг Қўшма Штатларда молиявий ёрдам ва ҳимоя олиш истаги юзасидан асоссиз шубҳалар ва ёлғон даъволарда айблади.
Даъво аризаси муаллифлари визага мурожаат қилувчиларнинг аксарияти йиллар давомида молиявий ёрдам ололмаганини таъкидлаб, Трамп маъмуриятининг ҳаракатларини “ўнлаб йиллар давомида ишлаб чиқилган иммиграция қонунларини бекор қилишга уриниш” деб баҳолади.
Давлат департаменти эса визанинг “ҳуқуқ эмас, балки имтиёз” эканлигини таъкидлади ва расмийлар текширув тартибини такомиллаштириш мақсадида вақтинча ҳужжат беришни тўхтатганини билдирди. Шунингдек, бундай қадам “миллиардлаб долларларнинг исрофини, фирибгарлик ва қонунни суиистеъмол қилишни” олдини олишга қаратилганлиги айтилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Россия ва бошқа 75 мамлакат фуқаролари учун иммиграцион визаларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори 21 январдан кучга кирди.


