Жаҳон

АҚШ 75 мамлакат учун иммиграцион визаларни тўхтатмоқда — рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

Чекловлар 21 январдан кучга киради ва муддатсиз амал қилади.

АҚШ 75 мамлакат учун иммиграцион визаларни тўхтатмоқда — рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

 

АҚШ Давлат департаменти 75 мамлакат фуқаролари учун иммиграцион визаларни расмийлаштиришни тўхтатмоқда. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мазкур қарор ариза берувчилар устидан назоратни кучайтириш ва иммиграция жараёнларини қайта кўриб чиқиш доирасида қабул қилинган. Янги тартиб 21 январдан кучга киради ва Давлат департаменти виза бериш механизмларини тўлиқ қайта кўриб чиқмагунча муддатсиз амал қилади.

 

Fox News маълумотига кўра, чекловлар қўлланиладиган давлатлар рўйхатига Россия, Афғонистон, Бразилия, Миср, Эрон, Ироқ, Яман, Нигерия, Сомали ва Таиланд кирган. Шунингдек, Марказий Осиёдан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам ушбу рўйхатдан жой олган.

 

АҚШ Давлат департаменти вакили Томми Пигготтнинг таъкидлашича, мазкур чоралар ижтимоий таъминот ва давлат нафақаларидан фойдаланиши мумкин бўлган хорижий фуқароларнинг мамлакатга киришини чеклашга қаратилган. Шу сабабли иммиграция тартиб-қоидалари қайта кўриб чиқилаётган даврда визалар берилиши вақтинча тўхтатилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил декабрь ойи охирида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Diversity Visa” (яшил карта) дастури доирасида визалар берилиши тўхтатилганини эълон қилган эди. Давлат департаменти мазкур дастур бўйича суҳбатлар ўтказилишини давом эттирган бўлсада, иммиграцион визалар берилиши вақтинча тўхтатилган.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"