1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Трамп: “АҚШ Афғонистонга қайтишга тайёр туриши керак”

АҚШ ҳарбийлари Афғонистонга қайтишга тайёр бўлишлари лозим. Бу ҳақда АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп маълум қилди.

Трамп: “АҚШ Афғонистонга қайтишга тайёр туриши керак”

“Вазият тақозо қилса, биз яна (Афғонистонга) киришимиз лозим.   Мамлакат Президенти (Байден) айби билан қайта киришимиз шарт, чунки у кучли армиямизнинг барчасини олиб чиқиб кетди. Агар Афғонистонга қайта кирмасак, биз 45 минг кишини бошқа кўрмаймиз”, деб айтиб ўтган собиқ Президент Алабамадаги чиқишида.

Трампнинг фикрича, ҳозирда Афғонистонда 10 минг эмас, балки 45 минг америкалик бор. Шунингдек, у АҚШ Афғонистонни тарк этиши билан Россия кириб келишидан огоҳлантирди. Аммо у Россияни шошмасликка чақирган. “Ким Афғонистонга кирса, ўша давлатга ҳеч қачон яхши бўлмаган” деган Трамп.

Бундан аввал Жозеф Байден АҚШ қўшинлари Афғонистонда 31 августдан кейин ҳам қолиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика