1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Трамп Ғазо секторига эгалик қилишни режалаштирмоқда

Бу таклифлар халқаро майдонда катта мунозараларга сабаб бўлди.

Трамп Ғазо секторига эгалик қилишни режалаштирмоқда

Трампнинг таъкидлашича, АҚШ Ғазо секторини назоратга олиб, уни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Унинг фикрича, бу ҳудудни бузиб, қайта қуриш керак ва ҲАМАСнинг қайтишига йўл қўймаслик лозим. Шунингдек, Трамп Ғазони дунёдаги энг хавфли жойлардан бири деб атаб, уни келажакда ривожланиш учун жуда яхши жойга айлантиришни ваъда қилди.

 

Трампнинг режаси Ғазо аҳолисини бошқа араб давлатларига кўчиришни назарда тутади. Унинг сўзларига кўра, кўчирилган фаластинликлар Ғазога қайтишни хоҳламайди ва уларга хавфсизроқ жойларда янги уй-жойлар тақдим этилади. Бироқ, бу режалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин танқид қилинмоқда. Иордания, Саудия Арабистони, Франция, Испания, Германия, Туркия, Эрон ва Бразилия каби давлатлар фаластинликларнинг мажбурий кўчирилишига қарши чиқишди. Австралия, Россия ва Хитой эса икки давлат ечимини ягона йўл деб билишади. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ҳар қандай этник тозалаш шаклидан қочиш муҳимлигини таъкидлади.

 

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос эса БМТга мурожаат қилиб, фаластинликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўради ва Трампнинг режаси халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши бўлишини айтди.

 

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Трампнинг Ғазони сотиб олиш ҳақидаги баёноти кўплаб саволларни келтириб чиқаришини ва режани батафсил ўрганиш кераклигини билдирди.

 

Трампнинг бу таклифлари халқаро майдонда катта мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика