1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп Ким Чен Ин билан алоқани тикламоқчи

“Мен у билан яна боғланаман”, деган АҚШ раҳбари

Трамп Ким Чен Ин билан алоқани тикламоқчи

Доналд Трамп бундан олдин 2019 йил июнь ойи охирида Шимолий Корея раҳбари билан қуролсизлантирилган зонада учрашган, бу ерда икки мамлакат раҳбарларининг учрашуви тарихда биринчи марта бўлиб ўтган.

 

ХХР раиси Си Тсзинпин муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Трамп коронавирус пандемиясидан олдин улар яхши муносабатда бўлганини ва яқинда бўлиб ўтган суҳбатни ҳам дўстона деб атади.

 

“Бу жуда шуҳратпараст мамлакат, у шуҳратпараст одам. ...U менинг дўстим эди, биз жуда яхши муносабатда эдик”, деди Трамп.

 

Аввалроқ, Трамп 1 февралдан бошлаб Хитойда ишлаб чиқарилган товарларни импорт қилиш учун 10 фоизлик тарифларни жорий этишни кўриб чиқаётганини айтган эди.

 

Комила Одилова тайёрлади

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика