1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп "Мусулмон биродарлари" ҳаракатининг Яқин Шарқдаги бўлинмаларини террорчи ташкилот сифатида эълон қилди

Қўшма Штатлар бундай мавжуд ҳаракатларга қарши курашишда барча ҳуқуқий ва сиёсий кучлардан фойдаланмоқчи.

Трамп "Мусулмон биродарлари" ҳаракатининг Яқин Шарқдаги бўлинмаларини террорчи ташкилот сифатида эълон қилди

 

Трамп АҚШга таҳдид соладиган "Мусулмон биродарлари" ҳаракатининг Ливан, Иордания ва Мисрдаги бўлинмаларини террорчи ташкилот деб эълон қилди.

 

АҚШ Давлат котиби Марко Рубиога кўра, бу қарор АҚШ хавфсизлигига таҳдид солаётган тузилмаларга қарши дастлабки қадам ҳисобланади.

 

Вашингтон бу тузилмалар терроризм билан шуғулланиши ёки уни қўллаб-қувватлаши учун зарур бўлган молиявий ва ташкилий ресурслардан маҳрум этилишини айтмоқда.

 

"Давлат департаменти Ливандаги “Мусулмон биродарлар” бўлимни хорижий террорчи ташкилот (FTO) ва Максус белгиланган глобал террорчи (SDGT) деб тан олди. Шунингдек, ушбу гуруҳ етакчиси Муҳаммад Фавзий Таққош ҳам SDGT рўйхатига киритилди. Бир вақтда АҚШ Молия вазирлиги Миср ва Иорданиядаги “Мусулмон биродарлар” бўлимларини HAMASга моддий ёрдам кўрсатганликда айблаб, уларни ҳам SDGT сифатида белгилади", – дейилади Оқ уй хабарида.

 

АҚШ ҳукумати “Мусулмон биродарлар” бўлимларига қарши курашда мавжуд барча ҳуқуқий, молиявий ва сиёсий воситалардан фойдаланишини маълум қилди. Расмий баёнотда айтилишига кўра, ушбу чоралар терроризмга қарши глобал саъй-ҳаракатларнинг бир қисми бўлиб, АҚШ ўз миллий хавфсизлигини таъминлашда қатъий позицияда қолади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика