1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп Россия бўйича муҳим баёнот бермоқчи

У Путиннинг хатти-ҳаракатларидан жуда норози.

Трамп Россия бўйича муҳим баёнот бермоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп NBC News телеканалига берган интервюсида душанба, 14 июл куни Россияга оид муҳим баёнот беришини ваъда қилди, бироқ бу баёнот нима ҳақида бўлишини очиқламади.

 

“Ўйлашимча, душанба куни Россия бўйича муҳим баёнотим бўлади", — деди президент.

 

Сўнгги кунларда Доналд Трамп Россия, Украина ва урушга бўлган муносабати ўзгарганини камида уч марта кўрсатди: у Путиннинг хатти-ҳаракатларидан жуда норози эканини айтди ҳамда уни “инсонларни фақат ўлдиришни давом эттирмоқчи бўлган шахс” деб атади.

 

“Путиндан фақат ҳар хил бемаъни гапларни эшитяпман”, деди Трамп ва АҚШ яна Украинани қурол-яроғ билан таъминлашини билдирди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика