АҚШ президенти Доналд Трамп ядровий қуролдан фойдаланиш ҳамда ядровий қуролга эга давлатлар сонининг ортишини номақбул деб ҳисоблайди.
У Флорида штатининг Маями шаҳрида Саудия Арабистони томонидан ташкил этилган инвестиция форумида чиқиш қилиб, АҚШ Россия ва Хитой билан ядровий қуролларни камайтириш бўйича музокаралар олиб бориши кераклигини таъкидлади.
У ўзининг президентлик даврида Россия етакчиси Владимир Путин билан ядровий қуролларни чеклаш бўйича самарали мулоқот ўрнатганини айтди. Шунингдек, Хитой билан ҳам бу масала юзасидан келишувга эришиш ниятида бўлганини қўшимча қилди.
Трамп ядровий давлатлар етакчилари бу қуролдан фойдаланиш мумкин эмаслигини чуқур тушунадиган одамлар бўлиши кераклигини таъкидлади.


