1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Триатлон бўйича Осиё кубоги якунига етди

9-10 октябрь кунлари Тошкент шаҳри  илк бор триатлон бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилди.

Триатлон бўйича Осиё кубоги якунига етди

 

Мусобақанинг асосий йўналишида жами 40 нафарга яқин профессионал спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Дастлабки кунда спринт йўналишида кечган мусобақалар муросасиз руҳда кечди.

 

Регламентга кўра, спортчилар дастлаб 750 метр масофани сузиб ўтди, сўнгра 20 км масофада велопойга ташкил этилди. Учинчи босқичда триатлончилар 5 км масофани югурган ҳолда босиб ўтди.

 

Натижаларга кўра, аёллар ўртасида полшалик Паулина Климас, эркаклар ўртасида эса марокашлик Бадр Сиване ғолиб бўлди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

 

 

Эркаклар:

1. Бадр Сиване (Марокаш) – 55:32

2. Матсей Бруздяк (Польша) – 55:36

3. Витали Воронсов (Украина) – 55:41

 

Аёллар:

1. Паулина Климас (Польша) – 1:01.16

2. Ева Даниелс (Люксембург) – 1:01.44

3. Лиза Бергер (Швейцария) – 1:01.42

 

10 октябрь куни эса ушбу спорт тури бўйича ҳаваскорлар ўзаро беллашди. Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аввалроқ, оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини бронза медали билан бошлагани ва самбочиларимиз Татаристондан учта медаль билан қайтгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика