1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Туннелдаги шилқим эркак санъаткор бўлиб чиқди

Бир неча кун олдин Тошкент шаҳридаги ерости йўлакларидан бирида бегона қизга шилқимлик қилиб, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эркакнинг шахси аниқланиб, жазога тортилди. Маълум бўлишича, у пойтахтдаги театрлардан бирида фаолият юритади.

Туннелдаги шилқим эркак санъаткор бўлиб чиқди

Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ерости туннелидан ўтаётган қизга бегона эркак жинсий аъзосини кўрсатиб шаҳвоний шилқимлик қилгани айтилган видеомурожаат тарқалганди. Бу эса тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

 

 

Мазкур мурожаатдан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди ва номаълум шахс топилди. Аниқланишича, ҳолат 6 январь куни тахминан соат 18.50 ларда Учтепа тумани Лутфий кўчасида юз берган. Номаълум эркак ерости йўлида1996 йилда туғилган қизга нисбатан уясиз бузуқ ҳаракат содир этган ва воқеа жойидан кетиб қолган. У 1993 йилда туғилган V.Andrey бўлиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

 

Renessans телеканали «Ovoza» информацион дастурида айтилишича, эркак Алишер Навоий номидаги академик катта театрида санъаткор бўлиб ишлаган. Унинг сўзларига кўра, 1,5 литрдан ортиқ ичимлик уни шу ҳолга келтирган. Эркак қизни қўрқитганини ҳам, қандай ҳаракатлар қилганини ҳам англамаганини айтиб, бундан ҳолат биринчи марта юз берганини ва бошқа такрорланмаслигини рус тилида баён қилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар қонуний чора чора кўришлик учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган ва жазо тайинланган.

 

Маълумот учун, Тошкент шаҳридаги ерости ва ерусти йўлаклари, автотураргоҳлар, барча тоифадаги жамоат жойларида кузатув камералари ўрнатилган ҳамда ИИББнинг Ягона Тезкор бошқарув марказига интеграция қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика