1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тупроқ деградацияси экологик муаммодан миллий хавфсизлик масаласига айланмоқда

“Она Ер нидоси” ҳужжатли фильми орқали ер таназзулининг оқибатлари жамоатчиликка етказилмоқда.

Тупроқ деградацияси экологик муаммодан миллий хавфсизлик масаласига айланмоқда

 

Ерларнинг деградацияга учраши бугун глобал миқёсдаги энг жиддий экологик муаммолардан бири сифатида баҳоланмоқда. Ҳозирда дунё қуруқлик ҳудудларининг қарийб 40 фоизи таназзулга юз тутган бўлиб, бу ҳолат 3,2 миллиард инсон ҳаётига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Мутахассислар тупроқ деградациясини нафақат экологик, балки ижтимоий ва иқтисодий хавф сифатида ҳам кўрмоқда.

 

Марказий Осиё минтақасида ер майдонларининг тахминан 37 фоизи деградацияга учраган. Ўзбекистонда эса ушбу кўрсаткич 26 фоизни ташкил этади. Бу жараён асосан тупроқ шўрланиши, гумус миқдорининг камайиши ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг пасайиши орқали намоён бўлмоқда. Натижада озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ ҳудудларининг барқарор ривожланишига таҳдид кучаймоқда.

 

Мазкур муаммонинг долзарблигини жамоатчиликка етказиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда «Замин» фонди кўмагида “Она Ер нидоси” ҳужжатли фильми суратга олинди. Фильм жорий йил 4 декабрь куни ФАОнинг Италиядаги Бош қароргоҳида илк бор намойиш этилди, шундан сўнг Ўзбекистонда қатор олий таълим муассасаларида тақдимотлар ўтказилди.

 

Тақдимотлар доирасида «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси талабалар билан учрашиб, тупроқ деградациясининг минтақа озиқ-овқат хавфсизлиги учун нақадар хавфли эканини таъкидлади. Бўлажак мутахассисларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, экологик муаммоларни ҳал этишда илмий ёндашув ва ёшларнинг фаоллиги муҳим экани қайд этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика