1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тупроққалъага янги ҳоким тайинланди

У бунгача қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаган.

Тупроққалъага янги ҳоким тайинланди

 

Ахмедов Шухрат Курвондурдиевич Хорасзм вилоятининг Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “ЎзА” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, Ш.Курвондурдиев бунгача вилоят қишлоқ хўжалиги  бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

 

Эслатиб ўтамиз,  шунингдек, бугун шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Султанов  Ғайратжон Пўлатович Урганч туманига ҳоким бўлди.

 

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Назаров Жаҳонгир Бахромович Боғот тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган Эгамов Бобурбек Давлатназарович Қўшкўпир туманига ҳоким этиб тайинланди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика