1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркия АҚШ билан нефть қазиб олишни режалаштирмоқда

Истанбул шаҳрида икки давлат ўртасида энергетика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.

Туркия АҚШ билан нефть қазиб олишни режалаштирмоқда

 

 

Туркиянинг миллий нефть компанияси TPAO ва АҚШнинг Чеврон компанияси ўртасида нефть ва табиий газни қидириш ҳамда қазиб олиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат Истанбул шаҳрида имзоланган бўлиб, энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини баҳолашни назарда тутади. Бу ҳақда Oxu.az хабар бермоқда.

 

Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактар ушбу меморандум икки давлат ўртасидаги энергетик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, келишув Туркияда ҳам, халқаро миқёсда ҳам қўшма лойиҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Вазир, шунингдек, Туркиянинг Кабар минтақаси ва Қора денгиздаги мавжуд лойиҳаларини халқаро ҳамкорлик билан қўллаб-қувватлаш режалаштирилаётганини билдирди. Бу ташаббуслар TPAO компаниясини кунига бир миллион баррель нефть ишлаб чиқариш қувватига эга глобал энергетика компаниясига айлантириш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.

 

Таъкидланишича, яқин келажакда янги шартномалар ва халқаро ҳамкорлик битимларини имзолаш режалаштирилмоқда. Расмийлар амалга ошириладиган аниқ лойиҳалар ҳақида кейинчалик жамоатчиликка қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика