1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Туркия билан халқаро юк ташувлари тўлиқ электрон рухсатнома тизимига ўтказилади

Истанбулда халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон – Туркия қўшма комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Туркия билан халқаро юк ташувлари тўлиқ электрон рухсатнома тизимига ўтказилади

 

Туркия билан халқаро юк ташувлари босқичма-босқич равишда тўлиқ электрон рухсатнома тизимига ўтказилади.

 

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, Истанбулда халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон – Туркия қўшма комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда халқаро автомобил ташувларининг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Томонлар сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида савдо ва автомобиль транспортида юк ташувлар ҳажми ортиб бораётганини алоҳида қайд этиб ўтишди.

 

Шу муносабат билан томонлар бугун савдо-сотиқ жараёнларида кузатилаётган глобал ўзгаришлардан келиб чиқиб, ўрта йўлакни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда халқаро автомобиль ташувлари учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди. 

 

Хусусан, юк ташувларини амалга ошириш учун рухсатнома бланкаларини алмашиш квоталари белгиланди. Шунингдек, юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида мамлакатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон (E-permit) айирбошлаш тизимига босқичма-босқич равишда тўлиқ ўтиш бўйича келишувга эришилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика