1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркия портидаги портлашда 15 минг тонна дон йўқ бўлгани аниқланди

Бу бўйича расмий маълумотлар эълон қилинди.

Туркия портидаги портлашда 15 минг тонна дон йўқ бўлгани аниқланди

 

Туркиянинг Деринже портидаги элеваторда юз берган портлаш оқибатида 15 минг тоннага яқин ғалла йўқ бўлган. Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти маълум қилди.

 

“Деринджедаги порт омборларининг умумий сиғими 95 минг тоннани ташкил этади. Портлаш содир бўлган элеваторда 75 минг тонна дон бор эди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий ҳажмнинг тахминан 20 фоизи (тахминан 15 минг тоннаси) зарар кўрган”, – дейилади расмий хабарда.

 

Маълумотларга кўра, портдаги 60 та дон омборидан 13 таси зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида 12 киши тан жароҳати олди, улардан уч нафарининг аҳволи оғир.

 

Бахтсиз ҳодиса сабабларини дастлабки баҳолаш шуни кўрсатадики, портлаш дон чангининг юқори концентрацияси билан боғлиқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика