1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркия сайёҳларини йўқотмоқда: Бунга сабаб нима?

2025 йилнинг дастлабки 5 ойида Туркияга ташриф буюрган сайёҳлар сони 0,15 фоизга камайди.

Туркия сайёҳларини йўқотмоқда: Бунга сабаб нима?

Яқин йилларгача арзон ва оммавий йўналиш сифатида танилган Туркия, энди эса тез суръатда ошиб бораётган нархлар фонида хорижлик сайёҳлар сонининг камайишига дуч келмоқда. Бу ҳақда Tourism Review нашри хабар берди.

 

Соҳадаги мутахассисларнинг таъкидлашича, турар жой ва бошқа сайёҳлик хизматлари нархларининг барқарор ўсиши натижасида Туркия ўзининг нарх устунлигини бой бермоқда. Натижада сайёҳлар ҳозирда Греция, Испания, ҳатто Италия каби муқобил йўналишларни афзал кўрмоқда.

 

Масалан, Анталия ёки Бодрум каби курорт шаҳарларда ўртача оилавий дам олиш қиймати 3200 евро атрофига етган. Солиштириш учун, Грецияда худди шундай хизматлар 1695–2125 евро оралиғида таклиф қилинмоқда.

 

Измирдаги Туркия сайёҳлик агентликлари уюшмаси раҳбари Киванич Мерич бу борада шундай дейди: “Туркия нарх устунлигини йўқотди. Сайёҳлар энди бир хил нархга кўпроқ қулайлик ва хизмат оладиган йўналишларни қидирмоқда.”

 

Туркия Статистика институти маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки 5 ойида мамлакатга келган хорижий сайёҳлар сони 2024 йилга нисбатан 0,15 фоизга камайган. Энг катта пасайиш Россия, Германия, Буюк Британия ва Болгария фуқаролари орасида кузатилмоқда.

 

Туркия 2024 йилда 56,7 миллион сайёҳ қабул қилиб, Италияни ортда қолдирган эди. Бироқ мутахассислар фикрича, нархлар юқорилиги давом этса, бу кўрсаткични сақлаб қолиш қийин бўлади ва мамлакат ўзининг минтақадаги рақобатбардош туризм маркази мақомини бой бериши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика