1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркия ташқи ишлар вазири: “Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши керак”

Туркия “Толибон” ҳокимиятини тан олишга шошилмайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу NTV нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Туркия ташқи ишлар вазири: “Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши керак”

 

   

Вазирнинг фикрича, Афғонистонда  энг аввало инқирозларга чидамли ва фуқаролар урушининг олдини оладиган ҳукумат тузилиши керак.

 

Бунинг учун “барча сиёсий куч ва аҳолининг турли қатламлари, хусусан аёлларни ҳам қамраб оладиган” инклюзив ҳукумат тузиш зарурлиги таъкидланди. Чавушўғлу “Биз  кузатамиз ва вазиятдан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. Ҳозирча аниқ позиция йўқ”, - деб айтган.

 

Шунингдек, Туркия Кобул аэропортини қайта ишга тушириш бўйича Қатар ва АҚШ билан ҳамкорлик қилаётгани маълум бўлди. Ташқи ишлар вазири халқаро қоидалар асосида парвозлар йўлга қўйилиши муҳимлигини қайд этган. “Энг муҳим масала–хавфсизлик. Аммо ким  уни таъминлай олади? “Толибон” буни амалга оширишга ишонади, лекин аэропортда тўлиқ хавфсизлик ўрнатилмагунча ҳеч қайси авиакомпания парвозларни бошламайди. Биз буни доимий таъкидлаб келмоқдамиз”, – деган Чавушўғлу.

 

Маълумот ўрнида, 15 август куни “Толибон” Кобул шаҳрини эгаллади. АҚШ ҳарбийлари 31 август куни Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Бу мамлакатдаги АҚШнинг 20 йиллик ҳарбий иштирокига якун ясади.

 

Аввалроқ, Жозеф Байден “Толибон” ҳокимиятини тан олмаслигини айтган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика