Исломободдаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти(ИҲТ) саммити якунида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли биринчи навбатда Толибон ўз ҳукуматининг инклюзив(кутилаётган ёки талаб қилинадиган барча хизматлар, воситалар ёки объектларни ўз ичига олган ёки қамраб олганлик)лигини таъминлаши кераклигини айтди. Айни пайтда, бундай савол ҳатто кун тартибида ҳам йўқ ва Толибон ҳам буни тушунади.
Чавушўғлининг сўзларига кўра, бу тавсиялар ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон бўйича йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатларга киритилган.
Маълумот учун, толибон ҳаракати террорчилик фаолияти учун ҳалигача БМТ санкциялари остида.
Аввалроқ, Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида ИҲТ йиғилиши бўлиб ўтиши ҳамда Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийнинг “Америка Овози”га берган интервюси ҳақида хабар берилганди.
Мафтуна Режаббоева


