11 январь куни Туркия, Сурия ва Россия ташқи ишлар вазири Москвада учрашиши мумкин. Бу хақда Саудия Арабистонининг Asharq Al-Awsat газетасига таяниб ТАСС хабар берди.
Уч томонлама музокараларга БАА ташқи ишлар вазири шайх Абдулла бин Зайд ал Наҳайён хам қўшилиши мумкин. У 4 январда Дамашққа ташриф буюрган ва Сурия президенти Башар Асад билан учрашганди.
Эришилган келишувларга кўра, Москва музокаралари РФ, Сурия ва Туркия президентлари учрашувига асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. БАА бундай учрашув учун платформа таклиф қилган.
Бундан олдин Сурия ва Туркия мудофаа вазирлари Москвада учрашган эди. Экспертлар Россия воситачилигида икки давлат муносабатлари нормаллашишини тахмин қилмоқда.


