1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркияда 4 қаватли бино қулаб тушди

Ҳодиса жойидан ҳозиргача икки киши қутқарилган.

Туркияда 4 қаватли бино қулаб тушди

Туркиянинг марказий қисмидаги Кония шаҳрида тўрт қаватли уй қулаб тушди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар берди.

 

Ҳодиса Салжуғлу ҳудудида қайд этилган. Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари воқеа жойида текширув ишлари олиб бормоқда. Ўз навбатида, DHA агентлиги икки киши қутқарилганини, бироқ вайроналар остида яна бир неча киши бўлиши мумкинлигини айтди.

 

Қулаш сабаби ҳали номаълум. Воқеа жойига қутқарувчилар, шифокорлар ва полиция жалб қилинган.

 

Комила Одилова тайёрлади

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика