1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Туркияда ароқдан заҳарланганлар сони ортмоқда

Яна 4 нафар ўзбекистонлик қалбаки ароқдан вафот этди.

Туркияда ароқдан заҳарланганлар сони ортмоқда

Кеча, 16 январь куни Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси (барчаси эркак) вафот этди.

 

“14 январь куни 6 нафар, 15 январь куни эса 4 нафар ватандошимизнинг заҳарланиш оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 17 январь ҳолатига кўра, заҳарланиш оқибатида вафот этган фуқароларимизнинг умумий сони 14 нафарни ташкил қилмоқда”, дейилади Истанбул Бош консулхонаси хабарида.

 

Олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январь ҳолатида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли ташхиси билан Туркия бўйлаб касалланганлар сони 88 нафарни ташкил этиб, шундан 37 нафари вафот этган. Ушбу қурбонлар орасида маҳаллий аҳоли вакиллари ва бошқа миллат вакиллари ҳам мавжуд.

 

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари 2025 йил 16 январь куни Истанбул шаҳрида 32 862 литр ноқонуний метил ва этил спиртли ичимликларни мусодара қилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика