Ўзбекистон

Туркияда ароқдан заҳарланганлар сони ортмоқда

Яна 4 нафар ўзбекистонлик қалбаки ароқдан вафот этди.

Туркияда ароқдан заҳарланганлар сони ортмоқда

Кеча, 16 январь куни Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси (барчаси эркак) вафот этди.

 

“14 январь куни 6 нафар, 15 январь куни эса 4 нафар ватандошимизнинг заҳарланиш оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 17 январь ҳолатига кўра, заҳарланиш оқибатида вафот этган фуқароларимизнинг умумий сони 14 нафарни ташкил қилмоқда”, дейилади Истанбул Бош консулхонаси хабарида.

 

Олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январь ҳолатида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли ташхиси билан Туркия бўйлаб касалланганлар сони 88 нафарни ташкил этиб, шундан 37 нафари вафот этган. Ушбу қурбонлар орасида маҳаллий аҳоли вакиллари ва бошқа миллат вакиллари ҳам мавжуд.

 

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари 2025 йил 16 январь куни Истанбул шаҳрида 32 862 литр ноқонуний метил ва этил спиртли ичимликларни мусодара қилган.

 

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 миллион доллар ажратади

“Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” дастурининг иккинчи босқичи умумий бюджети 340 млн долларни ташкил этади. Қолган маблағлар Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ва Ўзбекистон томонидан ажратилади.

custom img

Навоийда рулда ухлаб қолган Cobalt ҳайдовчиси ЙТҲга учраб, вафот этди

2026 йил бошидан буён вилоятда ҳайдовчиларнинг бошқарув вақтида ухлаб қолиши билан боғлиқ 10 та ЙТҲ содир бўлган.

custom img

Саида Мирзиёева Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

Саида Мирзиёева иқтисодиёт, инфратузилма, инновациялар, таълим ва бизнес соҳаларига йўналтирилаётган инвестициялар Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун муҳим омил эканини таъкидлади.

custom img

Самарқандда МИБ орқали қидирувдаги Tracker-2 топилди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 220 миллион сўм қарзи бўлган.

custom img

Тошкентда 235 млн сўмдан ортиқ алимент ундирилди

Ота қарздор юқори даромадли иш фаолияти билан шуғулланаётган бўлса-да, амалда тўлаб келаётган алимент маблағлари унинг ҳақиқий даромадига мутаносиб эмаслиги аниқланган.

custom img

Қўқонда 1,5 миллиардлик қарз эвазига уй хатланди

Эндиликда қарздор жиноят оқибатида етказилган зарарни қопламаса, уйидан айрилиши мумкин.

custom img

Фарғонада келин сепларини МИБ орқали қайтариб олди

Эътиборлиси, тўйдан бир ҳафта ўтиб оилада низо бошланган.

custom img

Фарғонада солиқ қарзи сабаб машиналар хатланмоқда

Хатлов жараёнларидан бирида транспортдан айрилишни истамаган МЧЖ раҳбари шу куниёқ 67 миллион сўмдан ортиқ қарзни тўлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"