Туркияда бир литр ёнилғи деярли 40 лирага етди. Уч ой олдин унинг нархи унинг ярмига тенг эди. Бунинг сабаби - доллар ва нефт нархининг ўзгариши.
Натижада мамлакатда жамоат транспорти ва таксилар нархи қимматлашган. Айни пайтда Анқара инфляцияга қарши курашни кучайтириш ниятида. Янги чора-тадбирлар режаси сентябр ойида тақдим этилади. Маҳаллий аҳоли нархлар кўтарилганидам шикоят қилмоқда.
“Даромадимизнинг бир қисмини транспортга сарфлаймиз. Доллар қийматининг ошиши барча товарлар нархининг ошишига олиб келди. Машиналарнинг айрим эҳтиёт қисмлари бир-икки кун ичида 30-40 фоизга қимматлашди. Буларнинг барчаси бизнинг ҳаётимизга бевосита таъсир қилади”, - дейди фуқаро Ҳакан Эмар.


