Туркиянинг Эрзин шаҳри раҳбари Оккеш Эльмасоглу ноқонуний ва сифатсиз қурилишларга рухсат бермаган.
Уни ўта қаттиқўллиги учун танқид қилишади. Аммо амалдор ўз айтганидан қайтмаган ва қурилиш нормаларига амал қилишни талаб қилган.
Натижада ўтган ҳафтада содир бўлган зилзила натижасида бирорта бино зарар кўрмади ва ҳеч ким ҳалок бўлмади.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Сурияда содир бўлган ер силкиниши оқибатида 40 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Туркияда кўплаб бинолар сейсмик талабларга мос қурилмаган. Зилзиладан кейин қурилиш компанияларининг юзлаб ходимлари ҳалок бўлди.


