Туркияда охирги бир сутка давомида 111 157 та янги коронавирус инфекцияси қайд этилди ва бу мамлакат учун янги антирекордга айланди.
Бу ҳақда Анадолу хабар бермоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожанинг сўзларига кўра, "Омиcрон" штаммининг кенг тарқалиши туфайли беморлар сонининг кўпайиши, айниқса, оғир сурункали касалликларга чалинганлар ва кекса одамларда иммунитетнинг пастлиги туфайли ўлимга олиб келади.
Бир кунда COVID-19 дан вафот этганлар сони 248 нафарга етди. Бу 4-октабрдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Пандемия бошлангандан бери Туркияда жами 12 миллионга яқин коронавирус ҳолатлари рўйхатга олинган. 88 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия CОВИД-га қарши эмлашни ўз дори воситаси билан бошлагани хабар қилинганди.
Насиба Тўхтаева


