1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркияда уч кунлик мотам эълон қилинди

Мотам даврида Туркия бўйлаб барча ҳукумат биноларида давлат байроқлари ярим туширилади.

Туркияда уч кунлик мотам эълон қилинди

 

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ғазо секторидаги шифохонага уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг X'даги саҳифасида маълум қилди.

 

Давлат раҳбарининг фармонига кўра, мотам жорий йилнинг 19-21 октябрь кунлари давом этади.

 

Фаластиндаги минглаб қурбонлар хотираси ҳамда Исроилнинг тинч аҳолига, хусусан, Ғазодаги касалхонага 2023 йил 17 октябрда уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар муносабати билан уч кунлик миллий мотам эълон қилиниши мақсадга мувофиқ деб топилди. Ушбу қарорга кўра, 2023 йил 21 октябрь, шанба куни қуёш ботгунга қадар Туркия бўйлаб ва хорижий ваколатхоналаримизда давлат байроғи ярим чўққигача туширилади”, — деб ёзган Эрдўған X даги саҳифасида.

 

Фармон матнида келтирилишича,  уч кунлик мотам даврида Туркия бўйлаб барча ҳукумат биноларида давлат байроқлари ярим ҳилпиратилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика