1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркияда учар автомобиль синовдан ўтказилди

Икки ўриндиқли “AirCar” синови муваффақиятли бўлди.

Туркияда учар автомобиль синовдан ўтказилди

 

Туркиянинг AirCar компанияси ўзининг икки ўриндиқли учар автомобили билан илк синов парвозини муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар берди.

 

Ўтган ой давомида ўтказилган синовлар чоғида компания асосчиси ва бош директори Эрай Альтунбозар аввал бир ўриндиқли прототипда ҳавога кўтарилган ва технопаркдаги вертолёт майдончасига қўнган. Шундан сўнг, у икки ўриндиқли моделга ўтиб, йўловчи билан бирга илк расмий парвозни амалга оширди.

 

Қарийб 10 дақиқа давом этган синов парвози 8 метр баландликда, кучли шамол шароитида ҳам барча хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилган.

 

Янги “AirCar” модели умумий ва автоном ҳаво ташиш тизимлари учун мўлжалланган бўлиб, бир марта қувватланганда 50–80 км масофага учиш, 200 кг юк кўтариш, вертолётга нисбатан 5 баробар овозсиз ишлаш, эксплуатация харажатларини 10 баробаргача камайтириш, 8 двигателли тизим орқали юқори хавфсизлик даражаси каби техник имкониятларга эга.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика