Мамлакатнинг камида тўрт вилоятида, шунингдек, Сурия шимолида биноларнинг қулаши қайд этилган. Зилзила кучи 7,5 баллни ташкил қилган. Туркияда кучли зилзилалар туфайли энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинди.
Расмийларга кўра, Шанлиурфа шаҳрида 16 уй қулаган, одамлар вайроналар остида қолмоқда.
Шаҳар мэри 5 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Аданада эса дастлабки маълумотларга кўра, 17 ва 14 қаватли уйлар қулади.
Президент Эрдоған ер қимирлашидан кейин баёнот берди:
— Зилзиладан зарар кўрган туманларга зудлик билан қидирув-қутқарув гуруҳлари юборилди;
— ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, AFAD, губернаторлик тезкорлик билан ишга киришди.


