1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб / 
  4. Туркияда зилзила қурбонлари сони 17 674 нафарга етди

03:14 / 10.02.2023

955

Туркияда зилзила қурбонлари сони 17 674 нафарга етди

Туркияда зилзила қурбонлари сони 17 674 нафарга етди

Жароҳатланганлар эса 73 мингга яқинлашди.

 

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг (AFAD) сўнгги маълумотларига кўра, Туркиядаги зилзила оқибатида 17 минг 674 киши ҳалок бўлди, 72 минг 879 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар берди.

 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда зилзиладан жабр кўрган провинцияларда биноларни қурган ва уларни қабул қилиб олган масъул шахсларга нисбатан тергов ишлари бошланган. Бу ҳақда Туркия адлия вазири Бекир Боздағ маълум қилди.

 

AFAD маълумотларига кўра, 6 февраль куни Туркиянинг Кахраманмараш-Пазарджик туманида содир бўлган 7,7 магнитудали зилзила ва Эльбистанда 7,6 магнитудали зилзиладан кейин 648 та афтершок қайд этилган.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика