Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг хабар беришича, сўнгги вақтларда Туркия полицияси томонидан Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларда «махсус рейд» тадбирлари амалга оширилмоқда.
Натижада Туркия қонунчилигини бузган хорижликларга, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда.
Шу муносабат билан элчихона Туркияда турли сабабларга кўра бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишни, шунингдек, ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи ҳужжатларни олиб юришни сўраган.


