1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Туркияга фоҳишаликка кетаётган икки аёл ушланди

Сафар харажатлари хориждаги шахс томонидан молиялаштирилгани маълум бўлди.

Туркияга фоҳишаликка кетаётган икки аёл ушланди

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноят ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Хусусан, Самарқанд халқаро аэропорти ҳудудида Туркияга жинсий эксплуатация мақсадида кетаётган 22 ва 36 ёшли, Тошкент вилоятида яшовчи аёллар тўхтатиб қолинди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг сафар харажатлари ҳозирда Туркияда бўлиб турган 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси томонидан молиялаштирилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика