1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

 

Туркманистонда миллий хавфсизлик тизими раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедов қарорига кўра, Миллий хавфсизлик вазири Назар Атагараев бошқа лавозимга ўтказилиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Туркменпортал нашри хабар берди.

 

Мазкур қарор Давлат хавфсизлик кенгаши йиғилиши давомида қабул қилингани маълум қилинган.

 

Унинг ўрнига аввал Президент хавфсизлик хизматини бошқарган генерал-майор Довлетгелди Мередов Миллий хавфсизлик вазирлиги раҳбари этиб тайинланди. Янги раҳбар хизматга киришиш жараёнида халққа, давлатга ва президентга содиқлик қасамёдини қабул қилган.

 

Маълумот учун, Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлиги мамлакатнинг асосий разведка ва контрразведка органи ҳисобланади. Ушбу тузилма миллий хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва бошқа таҳдидларга қарши курашиш, шунингдек стратегик соҳаларни назорат қилиш вазифаларини бажаради. Вазирлик 1991 йилда собиқ совет махсус хизматлари базасида шакллантирилган бўлиб, тўғридан-тўғри давлат раҳбарига ҳисобот беради.

 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Садир Жапаров 10 февраль куни ўзининг яқин дўсти ҳисобланган Қамчибек Ташиевни барча лавозимлардан озод этган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика