1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Жорий йилнинг 13 феврал куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат лавозимларига тайинлов ва лавозимдан озод этиш бўйича 50 дан ортиқ фармон ва қарорни имзолади, деб хабар беради “Orient.tm”.

 

Фармонларга мувофиқ, Бош вазир ўринбосарлари Маммедхон Чакев, Байрамгул Ораздурдиева ва Ботир Омонов лавозимидан озод қилинди. Уларнинг ўрнига Ботир Аннаев, Ботир Маммедов ва Гуванч Агажанов тайинланди.

 

Шунингдек, бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларида ҳам ўзгаришлар бўлди:

 

Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазири Мурод Маммедов пенсияга чиқарилди, ўрнига Муродберди Ғойипов тайинланди.

 

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Чоригелди Бобониёзов озод этилди, ўрнини Авезгелди Гошжанов эгаллади.

 

Озиқ-овқат саноати давлат бирлашмаси раиси Бекмурод Отаев озод этилди, ўрнига Байрамдурди Теженов тайинланди.

 

Автомобил йўлларини бошқариш агентлиги негизи бўйича янги Автомобил йўллари вазирлиги ташкил этилди, унга Хонкелди Каримов раҳбарлик қилади.

 

Нефт-газ масалалари бўйича президент маслаҳатчиси Аширгули Беглиев пенсияга чиқарилди.

 

Бундан ташқари, Туркманбоши, Туркманобод, Мари шаҳарлари ҳамда қатор туманлар ҳокимлари ҳам янгиланди.

 

Аввалроқ Президент Сердар Бердимуҳамедов Миллий хавфсизлик вазирини лавозимидан озод қилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика